Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Арда Гюлер Туркия терма жамоаси ўйинида жароҳат олди.
19 ёшли футболчи Миллатлар лигаси доирасида Уэльсга қарши ўйинда (0:0) майдонга тушди ва финал ҳуштаги янграшига оз вақт қолганида майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлди. Diario AS нашрининг ёзишича, Гюлернинг болдир мушаги шикастлаган. "Лос-Бланкос" майдонни тарк этаётганда оқсоқланиб қолди.
Гюлер терма жамоадаги танаффусда жароҳат олган биринчи “Реал Мадрид” футболчиси эмас: аввалроқ франциялик Орельен Тчуамени ва Ферлан Менди ҳамда бразилиялик Эдер Милитао терма жамоалари сафида жароҳат олган эди.