"Манчестер Юнайтед" хайрия учрашувида "Селтик"га мағлуб бўлди.
Биринчи бўлим охирида Уэйн Руни жарима зарбасидан ҳисобни очди, танаффусдан кейин Гари Хупер ҳисобни тенглаштирди. Ўйин вақти дуранг билан якунланди, пенальтиларда эса - 5:4 ҳисоби қайд этилди.
"Манкунианликлар" сафида Андерс Линдегор, Антонио Валенсия, Денни Симпсон, Микаел Силвестр, Денис Ирвин, Даррен Флетчер, Эрик Жемба-Жемба, Карел Поборски, Майкл Кэррик, Ники Батт, Пол Скоулз, Димитар Бербатов каби футболчилар бор эди.
"Олд Траффорд"га 33 000 дан ортиқ мухлис ташриф буюрди ва хайрия учун бир миллион фунтга яқин маблағ йиғилди.