"Ан-Наср" ва Испания терма жамоаси марказий ҳимоячиси Аймерик Ляпорт ёзда "Реал Мадрид" унга қизиқиш билдираётгани ҳақидаги миш-мишлар борасида гапирди.
Аввалроқ, Ляпорт Саудия клуби билан амалдаги шартномасини бекор қилиши ва "Реал"га ўтиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар бор эди.
"Реал Мадрид"ми? Йўқ, улар мен билан боғланишмади", - дея Ляпортнинг сўзларини келтиради Madrid Xtra.