«Барселона» ярим ҳимоячиси Гавининг тикланиш жараёни жуда яхши кетмоқда, дея хабар берди «Relevo».
Манбага кўра, 20 ёшли футболчи сўнгги кунларда кетма-кет тўп билан машғулот ўтказмоқда ва ҳис-туйғулар ижобий. Гави сафга қайтишидан жуда хурсанд. У октябрь ойига тўлиқ тайёр бўлиши кутилмоқда.