Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Дилшод Раҳматов: «Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қиламиз»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси сардори Дилшод Раҳматов, Ўзбекистон мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионати олдидан FIFA расмий сайтига интервью берди.

— 2021 йилги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон Мисрни мағлуб этиб, футзал бўйича Жаҳон чемпионатидаги дастлабки ғалаба ва тарихда илк бор плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритди. Бу қандай содир бўлди?

— Литвада бўлиб ўтган 2021 йилги футзал бўйича FIFA Жаҳон чемпионатида Мисрга қарши ўйин мен учун энг эсда қоларли баҳс бўлди. Аввало, Ўзбекистон футзали тарихидаги илк Жаҳон чемпионати ғалабасини қўлга киритдик. Бу ўйин натижасидан жуда хурсанд бўлдик. Эсимда, Анасхон Раҳматовнинг супер голи эвазига гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб, плей-офф босқичига йўлланма олдик.

— Литвада ўтган Жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичида жамоангиз супер камбек амалга оширган Эронга қарши ақл бовар қилмас учрашув ҳақида қандай фикрдасиз?

— Биз Осиё турнирларида Эронга қарши кўп бор ўйнаганмиз, лекин Литвада биз футзал бўйича Жаҳон чемпионати тарихида биринчи марта уларга қарши баҳс олиб бордик. Шу боис ўша учрашувда худди финалда ўйнагандек ҳаракат қилдик. Ҳимоядаги хатоларимиз туфайли 9 та гол ўтказиб юбордик. Шу билан бирга уларнинг ҳимоядаги хатоларини топиб, 8 та гол уришга муваффақ бўлдик. Ўйлайманки, қўшимча вақтимиз бўлганида ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Драматик ўйиндаги мағлубиятимиз унутилмас ва аламли бўлди.

— Футзал бўйича жаҳон чемпионатини ўзбек халқи интизорлик билан кутяптими?

— Мамлакатимизда футзалга эътибор жуда кучли, Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати юқори энергия муҳитига тўла бўлади. Биз чипталарни сотиб олишга талаб юқори эканига гувоҳ бўлмоқдамиз, мухлислар ўйинларга шахсан ташриф буюришни исташмоқда. Мухлисларимиз Жаҳон чемпионатини катта қизиқиш ва интиқлик билан кутишмоқда.

— Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон футзал миллй терма жамоаси ўйинлари пайтида қандай муҳит кузатилади, деб ўйлайсиз?

— Ўйлайманки, мухлисларимиз ўйинларни завқ билан томоша қилишади, мутахассислар эса футзал бўйича янги иқтидорларни кашф этиш ва янги тактик ишланмаларни кузатиш имконига эга бўлишади. Қўшимчасига биз барча учрашувларни диққат билан кузатиб борамиз, спортнинг нозик жиҳатларини ўрганамиз.

— Ўзбекистоннинг Нидерландияга қарши ўйини олдидан “Humo Arena”да оилангиз ва дўстларингиз қаршисида бўлиш, сардорлик боғичида жамоани майдонга бошлаб тушиш ва давлат мадҳиясини тинглаш сизга қандай ҳиссиёт беради?

— 14-сентябрь куни Нидерландияга қарши дастлабки ўйинда сардорлик боғичини тақиш шахсан мен учун катта масъулиятдир. Мухлисларимиз, юртдошларимиз олдида юртимиз шарафини ҳимоя қилишимиз керак. Ҳар бир футболчи давлат мадҳияси янграганида фахрланади ва бор кучи билан ғалабага интилади. Бу шараф таркибдаги атиги 14 нафар футболчига берилади. Президентимиз, ота-оналаримиз, мураббийларимиз ҳамда юртдошларимиз ишончини оқлашимиз керак. Бизга берилган имкониятлардан унумли фойдаланишимиз керак. Шунинг учун ҳам астойдил ишлаяпмиз.

— Парагвай ва Коста-Рика ҳақида қандай фикрдасиз?

— Биз барча рақибларимизни ҳурмат қиламиз. Коста-Рика ва Парагвай ҳақида фикрим шуки, Жаҳон чемпионатида оддий рақиб ёки одатий ўйин йўқ. Турнирга фақат энг кучли жамоалар йўлланма олди. Мураббийларимиз барча жамоаларни ўрганиб, ўйин услубларини таҳлил қилишди. Бунинг устида ҳам ишлаяпмиз. Коста-Рикада ҳам, Парагвайда ҳам юқори техникали ва иқтидорли футзалчилар бор. Бу жамоаларга қарши чиройли ва шиддатли ўйин бўлади.

— Ўзбекистон терма жамоасининг турнирдаги мақсади қандай?

— Бизнинг асосий мақсадимиз Жаҳон чемпионатида қатнашиш ва олдинги турнирдаги натижамизни яхшилаш. Жамоа сардори сифатида жамоадошларимиз билан медал учун кураша олишимизга ишонаман. Биз ҳар қандай рақибга қарши ўйнай оламиз. Бизнинг энг катта устунлигимиз мухлисларимиз бўлади. Уларнинг кўмагида яхши натижага эришишга интиламиз.

— Хосе Венансио Лопез сиз учун қандай мутахассис?

— Хосе Венансио Лопес жамоамизга мураббий этиб тайинланганида жуда хурсанд бўлдим. Венансио жуда тажрибали ва талабчан мураббий. Муваффақият учун тартиб-интизом ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Футзалчи ва бўлажак мураббий сифатида ҳали ундан кўп нарсани ўрганишим керак. Ундан олган тажрибамиз келажакда ўзбек футзалининг ривожланишига ҳисса қўшади. Унинг беш карра жаҳоннинг энг яхши мураббийи бўлганининг ўзиёқ қандай мутахассис эканидан далолат беради. Ишонаманки, шундай мураббий билан Жаҳон чемпионатида яхши натижага эришамиз.

— Ўзбекистонлик футзалчилардан қайси бири Жаҳон чемпионатида ёрқин ўйин намойиш этади, деб ўйлайсиз?

— Жамоамиздаги ҳар бир футзалчи ажойиб ўйин кўрсата олади, барча жамоадошларим футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун бор кучларини ишга солишларига ишонаман.

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Жаҳон чемпионати 14 сентябрдан 6 октябрга қадар давом этади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:18, 08.09.2024.
Ўқилди: 1404 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.