Франциялик журналист Даниэль Риоло ҳужумчи Килиан Мбаппени қаттиқ танқид қилди. Мутахассиснинг фикрича, форвард атрофидагилар ва Франция терма жамоаси мухлисларини менсимайди. Мбаппе аввалроқ танқид ва мухлислар фикрига эътибор бермаслигини айтган эди.
"Бу одамнинг бошқаларга жирканч муносабати бор. У ёлғон гапиради ёки чиндан ҳам аҳмоқ. У одамларнинг фикрига аҳамият бермайман дейишга ҳаққи йўқ... Агар Мбаппе ҳақиқатдан ҳам шундай деб ўйлаётган бўлса, у ҳолда футбол ўйнашни тўхтатиши керак! Зеро, стадион ҳиссиётларни бошдан кечириш учун келганлар билан тўла.
Франция терма жамоасида ўзингизни бузуқ ва хўр одамдек тутиб бўлмайди, испан ОАВларида эса табассум ва кўз қисиш бор", - деди Риоло RMC Sport нашрида.