Дунёнинг биринчи ракеткаси, италиялик теннисчи Янник Синнер жорий мавсумнинг якуний “катта дубулға” туркумига кирувчи US Open – 2024 турнирида ғолиб чиққанидан сўнг ўз мухлисларига видеомурожаат қилди.
"Ҳаммага салом! Янник шу ерда. Мен шунчаки қўллаб-қувватлаганингиз учун ҳар бирингизга раҳмат айтмоқчи эдим.
Бу икки ҳафта давомида ақл бовар қилмас ҳиссиётларни бошдан кечирдим. Бу кубокни олиш жуда ёқимли.
Тез орада кўришамиз", деди Синнер.