Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн португалиялик суперюлдуз Криштиану Роналду фаолиятидаги 901-голни урганидан илҳомланганини айтди.
«Кеча Криштиану Роналдуни фаолиятидаги 901-голини урганини кўриш ва унинг 39 ёшида мусобақаларда қандай формада қатнашаётганини кўриш мени имкон қадар узоқ вақт рақобатлашишга илҳомлантирди», - деди 31 ёшли футболчи.