Мартин Эдегор Норвегия терма жамоаси билан ўйинда жароҳат олди.
Бугун норвеглар Миллатлар лигасининг 2-турида Австрия билан ўйнади (2:1). Ярим ҳимоячининг тўпиғи қайрилиб кетди ва ўйиннинг 67-дақиқасида алмаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, шу якшанба куни Эдегор тўп тепадиган “Арсенал” “Тоттенхэм” билан дербида иштирок этади.