Кириш Регистрация
16/09 00:00 Атлетико 3-0 Валенсия
16/09 17:00 Олимпик 1-1 Металлург
16/09 17:30 Португалия 10-1 Панама
16/09 17:30 Эрон 7-1 Венесуэла
16/09 19:30 ОКМК 1-0 Сурхон
16/09 20:00 Тожикистон 2-4 Марокаш
16/09 20:00 Гватемала 3-5 Франция
16/09 21:30 Парма 2-3 Удинезе
16/09 23:45 Лацио 2-1 Верона
17/09 00:00 Райо Вальекано 3-1 Осасуна
17/09 17:30 Коста-Рика - Нидерландия
17/09 17:30 Таиланд - Куба
17/09 20:00 Ўзбекистон - Парагвай
17/09 20:00 Бразилия - Хорватия
17/09 22:00 Мальорка - Реал Сосьедад
18/09 22:00 Бетис - Хетафе

Гризманн Франция тарихида энг кўп ўйин ўтказиш бўйича учинчи ўринга кўтарилиб олди

Баҳо:
+ | -

Миллатлар лигасининг 2-туридан ўрин олган Франция – Бельгия учрашуви 2:0 ҳисобида мезбонларнинг ишончли ғалабаси билан якунланди.

Голларга "ПСЖ" вакиллари Рандал Коло Муани ва Усмон Дембеле муаллифлик қилишди. Учрашувнинг 79-дақиқасида Антуан Гризманн майдонга тушди.

Ҳозирда "Атлетико"нинг 33 ёшли футболчиси Франция терма жамоаси сафида 137 та ўйин ўтказган. Ушбу кўрсаткичга кўра, у "уч ранглилар" тарихида Оливье Жируни қувиб ўтиб, учинчи ўринга кўтарилиб олди.

Фақатгина Лилиан Тюрам (142) ва Уго Льорис (145) терма жамоа сафида кўпроқ ўйин ўтказган. Уларнинг барчаси энди терма жамоада ўйнамаслигини ҳисобга олсак, Гризманнда биринчи ўринга чиқиб, дарвозабонлик рекордини янгилаш имконияти бор.

Эслатиб ўтамиз, Гризманн 44 та гол билан Франция тарихидаги энг кўп тўпурарлар рўйхатида ҳам 4-ўринни эгаллаб турибди. Антуан Килиан Мбаппе (48), Тьерри Анри (51) ва Жирудан (57) ортда қолмоқда.

Киритилди: 06:27, 10.09.2024.
Ўқилди: 915 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.