"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Рой Кин Англия терма жамоасининг Миллатлар лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган Ирландияга қарши ўйинини танқид қилди.
"Иккинчи бўлимда Англия даҳшатли ўйнади. Жамоа шунчаки тўпни майдон атрофида айлантирди. Ирландлар танаффусдан кейин яхши ўйнашди. Биринчи бўлимда меҳмонлар қанчалик яхши бўлган бўлса, иккинчи бўлимда ҳам шунчалик ёмон ўйнашди", - дейди собиқ футболчи.
Учрашув 2:0 ҳисобида “уч шерлар”нинг меҳмондаги ғалабаси билан якунланди. Голларга ярим ҳимоячилар Деклан Райс ва Жек Грилиш муаллифлик қилишди.