Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Ўзбекистон ўз тарихида Қирғизистонга ютқазмаган. ЖЧ-2026 йўлидаги муҳим учрашув ҳақида

Баҳо:
+ | -

Жаҳон Чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган Қирғизистон—Ўзбекистон учрашуви бугун, 10 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Учрашув  Бишкек шаҳридаги “Долен Омурзаков” стадионида бўлиб ўтади.

Мазкур учрашувда кувайтлик ҳакамлар бригадаси ишлайди. Бош ҳакам Аҳмад ал-Али, унга қанотларда ҳамюртлари Абдулҳади ал-Анези ва Аҳмад Аббос ёрдам беради. 4-расмий ҳакам сифатида эса Аммар Ашканони ишлайди.

Шунингдек, Абдуллоҳ Жамолий (Кувайт) ВАР ҳаками сифатида фаолият юритади.

Мезбонлар учрашувда оқ, меҳмон вакиллари кўк либосларда ҳаракатланади.

Учрашувга жамоалар қандай етиб келди?

Ўзбекистон миллий жамоаси сўнгги 5 ўйиннинг 4 тасида ғалаба қозонди. Эрон билан бўлган ўйинда муроса йўлини танлаган ўзбекистонликлар 5 ўйинда фақатгина Туркманистон термаси футболчиларидан гол ўтказиб юборди. Қолган ўйинларда дарвоза дахлсизлиги сақлаб қолинди.

Қирғизистон терма жамоаси сўнгги 5 ўйиннинг иккитасида ғалаба қозонди. Ушбу ғалабаларнинг ҳар иккиси ҳам Тайван жамоаси билан учрашувга тўғри келади. Қирғизистонликлар Малайзия ва Уммон билан учрашувларда муроса йўлини танлаган. Жаҳон чемпионати учинчи босқичининг биринчи тур учрашувида қўшни республика вакиллари Эронда бўлиб ўтган учрашувда кичик (1:0) ҳисобда мағлубиятга учради.

Ўзаро ўйинлар

Икки жамоа ўртасидаги барча учрашувларда ўзбекистонликларнинг қўли баланд келган. Энг йирик ҳисоб 2007 йилда қайд этилган. Унда Ўзбекистон 6:0 ҳисобида ғалаба қозонган. 2023 йилнинг 25 декабрида бўлиб ўтган сўнгги ўртоқлик учрашувида Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистон устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Сўнгги 5 учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси 17 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган. Қирғизистон вакиллари уч бора Ўзбекистон дарвозасини ранжита олган.

Расмий баҳслардаги натижалар



FIFA рейтингида ўрни

Ўзбекистон терма жамоаси ҳозирда 62-ўринда жойлашган. Терма жамоанинг рейтингдаги энг юқори ўрни 2006—2007 йилларга тўғри келган. Ўшанда миллий жамоа рейтингда 45-поғонадан жой олган.

Қирғизистон терма жамоаси FIFA рейтингида 102-ўринни банд қилган. Терма жамоа 2018 йилда 75-ўринда қайд этилган ва бу миллий жамоа учун энг юқори ҳисобланади.

Энг қиммат ўйинчилари

Ўзбекистон терма жамоасининг энг қиммат ўйинчиси, “ЦСКА” клуби аъзоси Аббосбек Файзуллаев 6 миллион еврога баҳоланган.

Қирғизистонликларнинг энг қиммат футболчиси деб кўрсатилаётган Гулжигит Алиқулов 700 минг еврога баҳоланган.

Бош мураббийлар фикри

Сречко Катанец:

“Жисмоний ҳолат ёмонлиги ўтган ўйиндан сўнг ортда қолди. Ўша баҳсда биз 11 нафар аскарларга қарши ўйнадик, дейишимиз мумкин. Улар жисмоний жиҳатдан яхши ҳолатда эди. Биз кўплаб вазиятлар яратдик. Ўйлайманки, эртанги баҳсда ҳам устунликка эришамиз.

Фақат югураверишнинг фойдаси йўқ, ақлни ҳам ишлатиш керак. Ўз ўйинимизни намойиш эта олсак, эртага барчаси яхши якун топишига ишонаман. Эртага уч очко учун майдонга чиқамиз”.

Максим Лисицин:

“Ўйинга режа асосида тайёргарлик кўрдик. Жамоамиз узоқ сафардан қайтди, тикланиш жараёни ҳам кечмоқда. Ўйинга тайёр бўлиш учун барчамиз бор имкониятимизни ишга соламиз.

Рақиб жамоани етарлича ўргандик ва уларда ҳам камчиликлар бор. Ишонаманки, биз эртага мухлисларимизни хурсанд эта оламиз.

Биз майдоннинг иккинчи тарафида кўпроқ ўйнашни истаймиз, аммо унутмаслик керакки, рақиб ҳам шуни истайди. Муваффақиятга эришиш йўлини топишимиз керак. Ўйлайманки, рақиб ким бўлишидан қатъи назар, ҳар ўйинда гол уриш ва ғалаба қозониш учун имконият бўлади”.

Учрашув бугун, 10 сентябрь куни бўлиб ўтади ва Спорт TV орқали 19:00 дан бошлаб эфирга узатилади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:18, 10.09.2024.
Ўқилди: 2287 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.