Кириш Регистрация

Футбол учрашувида мураббий майдонга тушиб, рақиб ҳужумчисини йиқитди (видео)

Баҳо:
+ | -

Футболда одатда қизил карточкалар ўйинчиларга майдонда қоидабузарликлари учун берилади. Баъзида мураббийлар ҳам майдон четида ножўя ҳаракатлар қилса, ҳакам уларни четлатади. Аммо мураббийнинг майдон ичида қўполлик қилиб, четлатилиши камдан кам учрайдиган ҳолат ҳисобланади.

Айнан шу нарса Италияда содир бўлди. “Понтассеве” ва “Суббяно” жамоалари ўртасидаги олтинчи дивизион ўйинида, мураббий Алессио Гидотти қарши ҳужум пайтида майдонга югуриб чиқди ва рақиб ҳужумчиси Буреззани йиқитди.

Воқеа 45-дақиқада содир бўлди: ҳужумчи дарвозабон билан деярли яккама-якка ҳолатга чиқди, айнан шунинг учун мураббий “Понтассеве”ни гол уриш учун яққол имкониятдан маҳрум қилди.

Ўйинчини йиқитгандан сўнг, Гвидотти қўлларини кўтариб, ўз жойига йўл олди. Ҳакам дарҳол қизил карточка кўрсатиб, мураббийни четлатди.

Мураббийнинг ушбу ҳаракати жамоасини қутқариб қолди, ўйин дуранг натижа билан якунланди.

“Суббяно” клуби ҳозирча вазиятга ҳеч қандай расмий изоҳ бермади, фақат клуб “расмий баёнот беришдан олдин ҳолатни баҳолаши” кераклигини айтди.

Ҳозирча дисквалификация муддати бўйича ҳам расмий қарор йўқ, бироқ ижтимоий тармоқлардаги мухлислар аллақачон ғазабда – улар Гвидотти учун тақиқ ва “Суббяно” учун техник мағлубият ёзилишини талаб қилмоқда. Италиянинг Виргилио нашри ижтимоий тармоқдаги баъзи изоҳларни йиғди:

“Мен ҳеч қачон бундай ҳолатни кўрмаганман — мураббий бир умрлик дисквалификацияга лойиқ”;

“Бу ўта спортга зид ҳолат, бу ерда энг адолатли жазо — 2-3 йилга (мураббийни) лицензиядан маҳрум қилиш”;

“Бундай одам энди мураббийлик қилмаслиги керак”;

“У спорт қадриятларини ҳурмат қилиши керак. Жамоа учун мағлубият ёзилиб, мураббий умрбод дисквалификация қилинсин”;

Италия футболи мутасаддиларидан ҳозирча ушбу ҳолатга ҳеч қандай изоҳ берилмаган, шунинг учун мураббийнинг тақдири ҳозирча номаълум.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:23, 10.09.2024.
Ўқилди: 1969 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.