Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Ўзбекистон ва ЎФА футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионатини ўтказишга тайёр

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси халқаро мусобақалар ўтказиш департаменти директори, футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 лойиҳа директори Муҳаммад-Содиқ Содиқ-Оҳунов ФИФА расмий сайтига интервью берди ва бундай миқёсдаги турнирни ўтказиш билан боғлиқ масалалар ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Ўзбекистон спорт инфратузилмасини, жумладан, замонавий футзал ареналари ва машғулотлар мажмуаларини модернизация қилиш ва кенгайтириш учун сармоя киритди. Ушбу инвестициялар мамлакатнинг футзал бўйича Жаҳон чемпионатини ўтказишга пухта тайёргарлик кўришини таъминлайди ва мусобақадан кейин ушбу спорт турининг ривожланишига имкон беради. Шунингдек, ЎФА ушбу иншоотларни келгусидаги мусобақалар ва машғулотлар учун сақлаб қолиш ва улардан фойдаланиш бўйича дастурларни ишлаб чиққан», дейди Содиқ-Оҳунов.

Маълумки, жорий йилнинг 14-сентябрь – 6 октябрь кунлари мамлакатимиз мезбонлик қиладиган футзал бўйича Жаҳон чемпионатини ўтказиш учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси сўнгги бир неча йил ичида ФИФА кўмагида кенг мисқёсдаги ишларни амалга оширди.

Жаҳон футболи бошқарув органи ФИФА Форwард 1.0 ва ФИФА Форwард 2.0 дастурлари орқали Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида жойлашган ЎФАнинг Миллий терма жамоалар марказида («Дўстлик») майдонлар қурилиши, стадион ва трибуналарни таъмирлаш ҳамда халқаро учрашувлар учун етарли прожекторлар ўрнатишни молиялаштириш орқали модернизация ишлари амалга оширилди.

Ҳозирда халқаро ўйинларни ўтказиш ва турли ёшдаги жамоаларни турар жой билан таъминлаш имкониятига эга бўлган Миллий терма жамоалар маркази, шунингдек, ўртоқлик учрашувлари ва назарий машғулотлар учун ҳам қулайликлар тақдим этади. ФИФА ва ЎФА ҳамкорлигида яратилган ушбу лойиҳа янада ривожлантирилади. Бу, албатта, келажак авлод, шунингдек футзал билан шуғулланувчи ёшлар учун ҳам фойдали бўлади.

«Ўзбекистон футбол ассоциацияси футзал инфратузилмаси ривожлантириш, аҳолининг оммавий иштироки ва ушбу спорт туридан хабардорлик кўламини ошириш орқали барқарор мерос қолдириш ниятида. Ассоциация ФИФА Футзал Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш орқали футзални ривожлантириш учун мустаҳкам асос яратишни, шунингдек, бу спорт турининг йиллар давомида Ўзбекистонда машҳур бўлиб қолишини таъминлашни мақсад қилмоқда», дея таъкидлади у.

Тарихий турнир

Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари орасида биринчи марта футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси 2021 йил Литвада ўтказилган сўнгги Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга йўл олган ва ушбу турнирда учинчи бор иштирок этмоқда.

«Биз турнирда имкон қадар узоққа боришни истаймиз ва Ўзбекистоннинг нималарга қодир эканини жаҳон миқёсида намойиш этишга, футзал спортини мамлакат ичида тарғиб қилишга ва келгуси авлод футзалчиларини илҳомлантиришга ҳаракат қиламиз. Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш спорт нуфузини ошириш ва Ўзбекистоннинг йирик халқаро тадбирларни ташкил этишдаги имкониятларини намойиш қилишга замин яратади», деди Муҳаммад-Содиқ Содиқ-Оҳунов.

Унинг таъкидлашича, айни вақтда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ФИФА кўмагида ушбу мусобақани уч мезбон шаҳарда (Тошкент, Бухоро, Андижон) мухлисларни ареналарга янада кўпроқ жалб этиш ва уларда қизиқиш уйғотиш мақсадида тарғибот кампаниясини олиб бормоқда.

«ФИФА Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан биргаликда маркетинг ва реклама стратегияларини амалга ошириш, турнир кўримлилигини ошириш учун ресурслар ва тажрибаларни тақдим этишда ҳамкорлик қилмоқда. Шунингдек, ЎФА кенг қамровли реклама кампаниясини, жумладан, футзал семинарлари, мухлислар билан мулоқотлар ва чипталар савдосини рағбатлантириш тадбирларини ўтказмоқда», дея қўшимча қилди ЖЧ-2024 лойиҳа директори.

Шунингдек, Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес ҳам тарихий мундиал, футзалга қаратилаётган эътибор ва Жаҳон чемпионатининг аҳамияти ҳақида фикр билдирди.

Мерос қолдириш аҳамияти

Маҳаллий мухлислар иштироки ва мерос қолдириш УФА учун муҳим йўналишлардир: “ФИФА Футзал Жаҳон чемпионати натижасида спорт иншоотлари яхшиланиши, ёшлар футзал дастурлари ривожланиши ҳамда футзалга бўлган маданий қадриятларнинг янада оммалашуви кутилмоқда

ЎФА ҳам Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси турнирда муносиб иштирок этишига ишонч билдирмоқда ва айнан шу мақсадда тажрибали мураббий, испаниялик Хосе Венансио Лопес жамоа бош мураббийи этиб тайинланган.

«Унинг тажрибаси ва эришган ютуқлари жамоага катта билим ва тажриба олиб келади, бу эса уларнинг стратегик ёндашуви ва ўйин натижаларини яхшилайди. Унинг раҳбарлиги эса ўйинчиларнинг маҳорати ва ишончини оширишда муҳим аҳамиятга эга», дейди ЎФА Халқаро мусобақалар ўтказиш департаменти раҳбари.

Бу Венансио Лопес учун тўртинчи Жаҳон чемпионати бўлади. У бир йил муқаддам футзал бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилишдек муҳим вазифа олдидан Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келган эди.

«Мен имкон қадар дадил бўлишни истайман. Мақсадларимизга эришиш учун юқори натижаларни кўзлашимиз ва юқори даражада ишлашимиз талаб этилади. Жамоанинг даражасини имкон қадар яхшилаш энг муҳим жиҳатдир», дейди 2007 йилдан 2018 йилгача Испания футзал терма жамоасини бошқарган ва икки карра ФИФА Футзал Жаҳон чемпионати вице-чемпиони бўлган мутахассис.

Футзал элитасига эришиш

Хосе Веннасио Лопеснинг фикрича, Ўзбекистонни футзал элитасига олиб чиқиш ва ФИФА Футзал Жаҳон чемпионати мезбон жамоасини бошқариш бу завқли ва масъулиятли вазифадир:

«Ушбу мусобақани Ўзбекистонда ўтказиш жуда муҳим. Турнирни ўз уйимизда, юқори даражадаги тайёргарлик билан ташкил этиш ажойиб. Бу ўзбек спорти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва мамлакат учун бурилиш нуқтаси бўлиши мумкин.

Бу катта воқелик бўлади, ареналар мухлислар билан тўлади ва маҳаллий ишқибозлар жамоамизни фаол равишда қўллаб-қувватлашади. Бундан ташқари, ҳукумат ушбу тадбирни миллий устувор йўналиш, деб эълон қилди, бу унинг нақадар муҳимлигини кўрсатади.

ФИФА Футзал Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш Ўзбекистонда футзалга, жумладан мураббийларга бўлган муносабатни сезиларли даражада ўзгартиради. Юқори даражадаги спорт тадбири кўпроқ инсонларни, айниқса болаларни футзал билан шуғулланишга илҳомлантиради ва кўчаларда ҳам, мактабларда ҳам кучли анъана яратади».

Манба: ufa.uz
Киритилди: 14:30, 10.09.2024.
Ўқилди: 1267 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.