Гави хоч боғламидан олган жароҳатини тиклаб, майдонга қайтишга яқин турибди.
Mundo Deportivo хабарига кўра, "Барселона" мураббийлар штаби шифокорлар билан маслаҳатлашган ҳолда ярим ҳимоячига машғулотларнинг бир қисмини умумий гуруҳда ўтказишга рухсат беришни режалаштирмоқда.
Шу билан бирга, футболчи охир-оқибат фақат октябрь ёки ноябрь ойида ўйинларга тушиши мумкин бўлади.