"Барселона" спорт директори Деку клуб нима учун ярим ҳимоячи Дани Ольмони сотиб олишга қарор қилганини тушунтирди.
"РБ Лейпциг"да тўп тепган испаниялик футболчининг трансфери "кўк-анорранглилар"га бонусларни ҳисобга олмаганда 55 миллион еврога тушди. 26 ёшли футболчининг трансфери август ойида амалга оширилганди.
"Нега Ольмо билан шартнома имзоладик? Чунки бизда Данидек ярим ҳимоячи йўқ эди. Жамоамизда кўп хислатлар бор эди, лекин бизда шундай футболчи етишмади. У чизиқ ораларида яхши ўйнайди, гол уради ва ҳужумчилар билан яхши муносабатда бўлади. Фермин шунга ўхшаш нарсани қила олади, лекин улар бошқача. Дани билан жамоамиз ғалабаларга янада чанқоқ бўлади", - дея Деку сўзларидан иқтибос келтиради Barca Universal.