Юрий Джоркаефф Франция терма жамоаси инқирозга юз тутганига ишонмайди.
"Уч ранглилар" Миллатлар лигаси доирасида ўз уйида Бельгияни мағлуб этишди (2:0). Аввалги ўйинда французлар Италияга имкониятни бой беришганди (1:3).
Бельгияликлар билан ўйин олдидан Лиондаги стадионда мухлисларнинг бир қисми жамоа бош мураббийи Дидье Дешам ва баъзи футболчиларга ҳуштакбозлик қилишди.
"Франция жамоатчилиги яхши нарсаларга ўрганиб қолган. Мухлислар нимадир нотўғри бўлса, норози бўлишади, чунки бизда жамоа бор, ажойиб ўйинчилар бор, бизда ҳамма нарса бор. Италияга қарши сифатсиз ўйинлар бўлмаслиги керак. Бу нима эканлигини тушунтиришимиз керак. Агар жамоа ёмон ўйнаса, буни айтиш керак.
Жамоа ёмон ўйнади ва яхши жавоб қайтарди. Шу билан бирга, сиз доимо ўзингизга савол беришингиз керак.
Бу ҳам буюк жамоаларнинг кучи. Бу йўлда доим кўтарилишлар ва пасайишлар бўлади, лекин жамоани жиддий таназзулга юз тутган деб бўлмайди", — деди Франция терма жамоаси таркибида жаҳон ва Европа чемпиони бўлган собиқ футболчи.