Лионель Скалони Аргентина терма жамоасининг Колумбиядан учралган мағлубияти (1:2) ҳақида гапирди.
Аргентиналиклар ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги сафар ўйинида мағлуб бўлишди. Ғалаба голини 60-дақиқада Хамес Родригес пенальтидан киритди.
“Колумбия терма жамоасини табриклайман. Вазиятдан келиб чиқиб, яхши ўйин кўрсатдик деб ўйлайман. Биз боримизни бердик ва ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди.
Биз йўқотишни ёқтирмаймиз. Уларнинг пенальтидан урган голидан кейин биз деярли ўйнамадик. Мени ташвишга солаётган нарса шу.
Колумбияда ажойиб футболчилар ва яхши ишлайдиган тизим бор. Уларга қарши меҳмонда ўйнаш жуда қийин. Ўйлайманки, бизда ғалаба қозониш учун имконият бор эди, аммо буни уддалай олмадик.
Биз ҳар доим тўп орқасида ҳаракат қилишга ва дарвоза олдида самарали бўлишга ҳаракат қиламиз, бугун буни уддалай олмадик. Ўйиндаги баъзи нарсаларни тузатишимиз керак", – деди Скалони.