Франция терма жамоаси ва Мадриднинг “Реал” клубининг ҳимоячи ярим ҳимоячиси Аурелиен Тчуамени Англия Премьер-лигасининг топ-клубида ўйнаш имкониятига эга.
Манбага кўра, 24 ёшли футболчининг хизматларига Лондоннинг "Арсенал" клуби қизиқиш билдирмоқда. Тчуамени жамоада Томас Партининг ўрнини эгаллаши мумкин.
Аурелиеннинг қиймати 100 миллион евро. Унинг "Лос-Бланкос" билан 2028 йилнинг июн ойи охиригача шартнома мажбуриятлари бор.