Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Маркос Пакета: «Эртага ҳар иккала жамоа ғалаба учун майдонга тушади»

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" ва "Аш-Шабоб" жамоалари ўртасидаги баҳсдан олдинги матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар бош мураббийи Маркос Пакета ва футболчи Довуд Ал-Блуший иштирок этди.

— Бизни жуда кучли рақибга қарши ўйин кутиб турибди. Ҳар иккала жамоа эртага ғалаба учун ўйнайди. Фақат ғалабагина жамоаларни плей-оффга олиб чиқиши мумкин. Шунинг учун шиддатли ўйин бўлишини кутяпман.

— Азиз Ҳайдаров БАА миллий чемпионатининг сўнгги турида майдонга тушмади. Бу нима билан боғлиқ: футболчига дам бердингизми ёки бошқа сабаби борми?
— БАА чемпионати тақвими шундай тузилганки, ҳафтасига 2-3та ўйин ўтказамиз. Миллий чемпионат, Президент кубоги ва бошқа ўйинларда майдонга тушамиз. Мен эса муҳим ўйинлар олдидан етакчи ўйинчиларга дам бераман. Азиз Ҳайдаров Тошкентга ташриф буюрган ва у эртага майдонга тушиши мумкин.

— Жамоада 2та ўйинчи дисквалификация туфайли майдонга туша олмайди. Клубда бошқа йўқотишлар йўқми?
— Уларнинг ўрнини боса оладиган футболчилар сафимизда бор. Хавотирга ўрин йўқ. Жамоанинг кўп сариқ карточка борасида эса "Пахтакор"да ҳам шундай аҳвол.

— Ўйин эртага кеч соат 21:00да бошланади. Бундай ҳолат жамоа ўйинига таъсир кўрсатиши мумкинми?
— Ҳар бир жамоа ҳар қандай вазиятда ўйнаши лозим. Ўйиннинг кеч бошланиши араб вақти учун ҳаттоки қулай ҳисобланади.

— "Лахвия"га қарши ўйинда жамоангиз ўйинни иккинчи рақамли жамоа сифатида бошлади ва гол ўтказиб юборганидан кейин ташаббусни қўлга олиб, кейин жамоа гол урди. Эртага жамоангиз қандай ўйин намойиш қилади: ҳужумкорми ёки ҳимоявий?
— Эртага ўйинга қандай тактика танлашимни ошкор этмайман. Эртага ҳужумкор ва кучли ўйин бўлади. Боиси, ўртага плей-офф йўлланмаси турибди.

— "Пахтакор"га қарши биринчи ўйинда жамоангиз мағлубиятга учраганди. Ўша ўйинда камчиликларни ўрганиб чиқдингизми?
— Биринчи ўйин ҳам чиройли ўтганди. Натижа учун кутилмаган бўлмади, деб айта олмайман. Боиси, "Пахтакор" таркиби ёш футболчилардан ташкил топган. Ўша ўйин натижасини унутиб, эртага фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Биринчи ўйин натижаси у ёки бу жамоанинг кучлилигини билдирмайди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:18, 30.04.2013.
Ўқилди: 3868 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [5383]

"Астон Вилла" ўз юлдузини рекорд суммага сотмоқчи [3026]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [2993]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [2548]

Ширер Роналду ҳақида: "Кунига 400 минг маош олиб, иш ташлаш — ғалати ҳолат" [2452]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2220]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2149]

Родриго "Реал"ни тарк этиш имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда [1883]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1749]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1676]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.