Ҳужумкор ярим ҳимоячи Жамол Мусиалага Европанинг бир қатор юқори мақомли клублари қизиқиш билдирмоқда.
Transfer News Live хабарига кўра, "Реал Мадрид", "Барселона", "Манчестер Сити" ва "Арсенал" келаси ёзда трансфер бозорида Мусиала учун курашади.
Шу билан бирга, «Бавария» Мусиала билан хайрлашмоқчи эмаслиги қайд этилган. Мюнхенликлар 21 ёшли футболчи билан шартномани узайтириш бўйича музокара олиб боришни афзал кўрмоқда.
Жамолнинг амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади.