"Рома" ҳужумчиси Артём Довбик жамоадан алоҳида машғулот ўтказмоқда, деб хабар беради La Stampa.
Довбик, Энцо Ле Фе ва Лоренцо Пеллегрини А Сериянинг 4-туридан ўрин олган "Женоа" билан ўйин арафасида индивидуал машғулотлар ўтказишди. Маълум қилинишича, "бўрилар" тиббиёт ходимлари украиналик футболчининг тикланишини яхши деб баҳолашмоқда. 12 сентябрь куни аргентиналиклар Дибала, Паредес ва Соуле жамоага қўшилишлари кутилмоқда.