Лукас исмли бразилиялик хакер икки йил аввал Неймарнинг банк ҳисобини бузиб, пул ўғирлаган.
У бу ҳақида қуйидаги сўзларни айтди: «Неймардан кечирим сўрайман, лекин айб менда эмас, банкда. Мен унга пулни қайтармайман. Агар у пулни хоҳласа, банкни судга бериши керак».
Ундан пулни нима қилганини сўрашди, «Мен турли нарсаларга сармоя киритиб, ўзимга уй сотиб олдим», деди.