Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 0-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 2-0 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 2-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Миржалол Қосимов: «Инсон максимал натижани кўзлаши керак»

Баҳо:
+ | -

“Поханг Стилерз” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида “Бунёдкор” устози томонидан билдирилган фикрлар қуйидагича янгради.

- Жуда қийин ўйин бўлди. Бироқ шогирдларим жуда яхши ўйнашди ва юклатилган кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди. Рақиб кучли эди. Шу боисдан ҳам ўйин жуда шиддаткор ва курашларга бой бўлди. Сўнгги дақиқаларда дарвозамиздан тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, гуруҳ босқичини биринчи ўринда якунладик. Плей-офф йўлланмаси билан бутун жамоани ва мухлисларни табриклаб ўтмоқчиман, - дейди Миржалол Қосимов.

- “Поханг Стилерз”га ғалаба сув ва ҳаводек зарур бўлишига қарамасдан “Бунёдкор” ҳимояга ётиб олмади. Тез-тез олдинга ўтиб турди. Ҳужумкор тактика танлашдан чўчимадингизми?

- Агарда биз дуранг учун ўйнаганимизда балки ютқазган бўлардик. Инсон ҳар доим максимал натижани кўзлаши керак. Хоҳ футболда, хоҳ ҳаётда! Биз уч очко илинжида ўйнадик, якунда эса бир очкога эга бўлдик. Рақибдан қолишмаган ҳолда ўйнадик, деб ўйлайман.

- “Поханг Стилерз” бу мавсумда легионер футболчиларсиз ҳаракат қилмоқда. Бу қарорни қўллаб-қувватлайсизми?
- Легионерлар бўладими ёки йўқми “Поханг Стилерз” кучли жамоа бўлиб қолаверади. Рақибимиз бежизга К-лигада пешқадамлик қилмаяпти. Гуруҳдаги иккала ўйинда ҳам поханликлар бизга жиддий ташвиш туғдиришди.

- Бугун биринчи маротаба Осиё Чемпионлар лигасининг асосий таркибда бошлашган Дилшод Жўраев ва Игорь Тараннинг ҳаракатларини қандай баҳолайсиз?
- Иккаласи ҳам ишончимни оқлади. Аниқ ўйин намойиш этишди. Ҳа, тўғри хато ва камчиликлар бўлди. Бироқ ҳеч бир ўйинчига эътирозим йўқ.

Миржалол Қосимов ўйиндан кейинги матбуот анжуманидан чиқиб, йўлакчадан ўтиб бораётганида “Поханг Стилерз” устози Сун-Хонг Хвангнинг шахсан ўзи Миржалол Қосимовни муваффақиятли иштирок билан табриклади. Ўз навбатида “Бунёдкор” бош мураббийи кореяликларга К-лиганинг кейинги учрашувларида омад тилади.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 18:40, 30.04.2013.
Ўқилди: 4497 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.