«Барселона» ярим ҳимоячиси Дани Ольмо Испания чемпионатининг жорий мавсумининг иккинчи қисмини ўтказиб юбориши мумкин.
"Marca" хабарига кўра, «Барселона» молиявий жиҳатдан жуда яхши иш қилди ва маошини оширишга муваффақ бўлди, аммо клуб ҳали ҳам 1:1 қоидасига қайтмаган. Вазият тез орада ўзгармаса, январь ойида «блауграна» Ольмони мавсумнинг иккинчи қисми учун рўхатдан ўтказа олмайди, дея таъкидлайди манба.
Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли футболчи ёзги трансфер ойнасида «Барселона» футболчисига айланди. Каталонияликлар таркибида у иккита учрашувда қатнашиб, иккита гол урди.