«Барселона» ярим ҳимоячиси Гави бугун умумий гуруҳ машғулотларига қайтди.
Инсайдер Фернандо Поло хабарига кўра, «кўк-анорранглилар» 19 ёшли футболчини ўйинга қайтаришга шошилмайди. Гави тахминан октябрь ойидаги ФИФА кунларидан сўнг майдонга тушади.
«Барса» навбатдаги ўйинини 15 сентябрь куни «Жирона» майдонида ўтказади.