«Брентфорд» бош мураббийи Томас Франк «Манчестер Сити»га қарши ўйин олдидан Эрлинг Холанд ҳақида фикр билдирди.
«Холандни тўхтатишнинг деярли иложи йўқ. Кўп жамоалар унинг таъсирини чеклашга ҳаракат қилишди. Менимча, у ажойиб ўйинчи ва унинг жарима майдончаси ичидаги ҳаракатлари, эҳтимол, биз кўрган энг яхшиси», - деди 50 ёшли даниялик мураббий.
Маълумот ўрнида, «Манчестер Сити» - «Брентфорд» учрашуви 14 сентябрь куни бўлиб ўтади.