"Челси"нинг чап қанот ҳимоячиси Бен Чилуэлл бу мавсумда ҳам жамоага фойдали бўлиши мумкин.
27 ёшли футболчи Энцо Маресканинг режасидан ўрин олмаганлар қаторида эди. The Telegraph хабарига кўра, вазият ўзгариши мумкин: Чилуэлл "кўклар" таркибига қайтишдан умидворлигича қолмоқда ва бундай сценарий ҳали ҳам содир бўлиши мумкин.
Англиялик бошқа футболчилардан фарқли ўлароқ, таркибдан тўлиқ чиқариб юборилмади. У алоҳида машғулот ўтказади, бироқ жароҳат туфайли кимдир йўқ бўлганда, асосий жамоа билан машғулотларга қайтади.