Миланнинг "Интер" жамоаси кейинги йили марказий ҳимоя чизиғини ёшартиришни режалаштирмоқда.
Франческо Ачерби февраль ойида 37 ёшга тўлади, Стефан де Врей эса ўша ойда ўзининг 33 ёшини нишонлайди.
FcInterNews хабарига кўра, "нерадзуррилар" раҳбарияти фахрийлардан бирини "Аталанта" аъзоси ёш Жоржио Скальвини билан алмаштирмоқчи.
Бергамо клуби марказий ҳимоячиси ўтган мавсум охирида хочсимон пайларини шикастлаб олган эди.
Энди у жароҳатидан ҳозирда даволанмоқда. Айнан мана шу жароҳат футболчининг Евро-2024да ўйнашига тўсқинлик қилди.