"Барселона" вингери Ламин Ямал "Атлетик Билбао" футболчиси Нико Уильямсга клубнинг қизиқиши ҳақида ўз фикрини айтди.
“Мен ҳар ҳафта Нико билан бир жамоада ўйнашни истардим. У менинг дўстим. Аммо келаси ёзда у "Барселона"га ўтадими ёки йўқми, билмайман. Буни унинг ўзи ҳал қилади", - деди Ямал.