Родри "Олтин тўп"ни қўлга киритиш испанияликлар учун нимани англатишини айтди.
"Ҳа, албатта, бу мен учун орзу бўларди. Кўпчилик айтадики, агар Родри "Олтин тўп" ютган бўлса, нега Иньеста ёки Хави ютмаган?
Мен бунга қисман розиман. Булар бутун бошли катта даврни белгилаган, тарихдаги энг яхши футболчилар эди, лекин улар Лионель Месси ва Криштиану Роналдуни ўз ичига олган авлоднинг бир қисми бўлганлари ҳам ҳақиқат.
Лекин совринни қўлга киритиш мен учун ҳам, юртим учун ҳам фахр бўларди. Совринни ютган охирги испаниялик кўп йиллар олдин ўйнаган Луис Суарес Мирамонтес бўлган эди.
Албатта, мен уни кузатмаганман ва у ҳақида кўп нарса билмайман, лекин футбол тарихидаги энг яхши мамлакатлардан бирида "Олтин тўп"ни қўлга киритган футболчилар кўп эмаслиги мени ҳайратда қолдиради.
Лекин бу футбол. Ўтган йиллар давомида бизда ажойиб ўйинчилар бўлган, бироқ менимча, Испания бунга лойиқ, чунки бизда клублар ва мамлакат учун тарих яратаётган ажойиб ўйинчилар бор", деди “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси.