Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Бокс. Чемпион Шакур Стивенсоннинг жанги бекор қилинди

Баҳо:
+ | -

Енгил вазн тоифасида WBC чемпиони Шакур Стивенсоннинг 12 октябрь куни Ар-Риёдда ўтказилиши лозим бўлган жанги бекор қилинди.

Бу ҳақда у ҳамкорлик қилувчи Matchroom Boxing промоутерлик компанияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Америкалик 27 ёшли чарм қўлқоп устаси қўлидан жароҳат олган, у эндиликда операция қилинади. Шакур келаси йилнинг бошида рингга қайтиши мумкин. Стивенсоннинг Ар-Риёддаги рақиби биринчи енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Жо Кордина бўлиши керак эди.

Маълумот ўрнида, 12 октябрь куни Ар-Риёдда ўтказиладиган бокс оқшомининг марказий жангида икки россиялик чемпионлар — Артур Бетербиев ва Дмитрий Бивол яримоғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони унвони учун рингга чиқишади.

Манба: Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати
Киритилди: 11:15, 13.09.2024.
Ўқилди: 647 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик