“Арсенал” клуби академияси битирувчиси Кирнан Хюз-Мэйсон болага қасддан оғир тан жароҳати етказиш ва шафқатсиз муносабатда бўлгани учун 14 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, деб хабар бермоқда BBC.
32 ёшли собиқ футболчига ҳукм Безилдон қироллик судида (Англиянинг Эссекс шаҳри) чиқарилган.
2020 йил январь ойида Хюз-Мэйсон ўша пайтдаги севгилисининг 2 ёшли қизи учун тез ёрдам чақирди. Спортчи қизни ҳушсиз ҳолатда топганини айтган. Мутахассисларнинг хулосасига кўра, бола олган жароҳатлар тасодифий бўлиши мумкин эмас. Шифокорлар унинг жароҳатларини юқори тезликда урилган машина ёки катта баландликдан йиқилиш оқибатида олинган жароҳат билан тенглаштирган.
Суд жараёнида Хюз-Мэйсон дўстларига қиз уни безовта қилаётганидан шикоят қилиб, уни уришни хоҳлаётгани ҳақида хабарлар юборгани аниқ бўлди.
Бола эркакнинг ҳужумидан омон қолишга муваффақ бўлган, аммо энди у доимий муолажаларга муҳтож.