"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛ 4-тури доирасидаги "Брентфорд"га қарши ўйин ҳақида гапирди.
"Брентфорд"га қарши осон ўйинни ҳеч қачон эслай олмайман. Улар Англия Премьер-лигасига кўтарилганидан бери бундай воқеа содир бўлгани йўқ. Уйимизда ҳам ва меҳмонда ҳам ишлар ҳар доим қийин бўлган. Улар яхлит жамоа. Эртанги ўйин ҳам навбатдаги қийин синов бўлади", - деди испаниялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" - "Брентфорд" учрашуви 14 сентябрь куни 19:00 да старт олади.