Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Шахмат, Будапешт-2024. Йигитларимиз Хорватияга имкон қолдирмади, қизларимиздан сенсацион ғалаба

Баҳо:
+ | -

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида бугун Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 3-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари ғалабали юришни давом эттиришди.

Йигитларимиз Хорватияга қарши кескин баҳс олиб боришди. Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Абдусатторов ва Шамсиддин Воҳидов ўз партияларида ғалаба қозонишган бўлса, Нодирбек Ёқуббоев рақиби билан дурангга имзо чекди. Ҳисоб — 3,5 - 0,5.

Қизларимиз эса сенсацион равишда рейтинг бўйича ўзларидан устун ҳисобланган мезбон — Венгрия терма жамоасини мағлуб этишди. Ўйинлар давомида устунлик у томондан бу томонга ўтиб турди. Умида Омонова ва Афруза Ҳамдамова рақиб хатосидан фойдаланиб, ғалабани ўз томонларига оғдиришган бўлса, Маржона Маликова рақиби билан тезкор дурангга имзо чекди. Нилуфар Ёқуббоева эса дебютдаги катта устунликдан фойдалана олмади ҳамда якунда мағлубиятга учради. Якуний ҳисоб — 2,5 - 1,5.

Ҳар икки терма жамоамизнинг очколари 6 тага етди ва улар пешқадамлар сафида боришмоқда. Жамоаларимизнинг 4-турдаги рақиблари бироз кейинроқ аниқ бўлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:44, 13.09.2024.
Ўқилди: 3356 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.