"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг мавсум бошида Маттейс де Лигтнинг қийинчиликлари ҳақидаги саволга жавоб берди.
“Маттейс учун мавсум олди жараён қийин ўтди ва майдонга тушмади. "Ливерпуль"га қарши ўйинда у ўзининг илк асосий таркибдаги ўйинини амалга оширди. Де Лигт ҳали темпга киргани йўқ, бироқ у формага киргач, сиз бутунлай бошқача сифатни кўрасиз", - дея Тен Хагнинг сўзларини келтиради The United Stand.