Кириш Регистрация
18/09 15:00 Ульсан Хёндэ 0-1 Кавасаки Фронтале
18/09 17:00 Бангкок Юнайтед 4-2 Тампинес Роверс
18/09 17:00 Ли Ман 0-2 Теп Хань Нам Динь
18/09 17:00 Шангхай Порт 2-2 Жоҳор Дорул Таъзим
18/09 17:30 Ангола 2-7 Украина
18/09 17:30 Ливия 1-4 Қозоғистон
18/09 19:00 Моҳун Баган 0-0 Равшан
18/09 20:00 Аргентина 2-1 Афғонистон
18/09 20:00 Испания 7-1 Янги Зеландия
18/09 21:00 Ал-Вакра 0-3 Трактор
18/09 21:00 Холидия 2-3 Ат-Таъвун
18/09 21:00 Кувайт СК 0-0 Насаф
18/09 21:00 Шабаб ал-Аҳли 3-1 Ал-Ҳуссайн
18/09 21:45 Болонья 0-0 Шахтёр
18/09 21:45 Спарта 3-0 Зальцбург
18/09 22:00 Бетис 2-1 Хетафе
18/09 23:00 Ал-Қува ал-Жавия 2-1 Олтин аср
18/09 23:59 Селтик 5-1 Слован
18/09 23:59 Брюгге 0-3 Боруссия Д
18/09 23:59 Манчестер Сити 0-0 Интер
18/09 23:59 ПСЖ 1-0 Жирона
19/09 21:45 Фейеноорд - Байер
19/09 21:45 Црвена Звезда - Бенфика
19/09 22:00 Леганес - Атлетик Бильбао
19/09 23:59 Монако - Барселона
19/09 23:59 Аталанта - Арсенал
19/09 23:59 Атлетико - РБ Лейпциг
19/09 23:59 Брест - Штурм
20/09 21:30 Кальяри - Эмполи
20/09 23:45 Верона - Торино
21/09 00:00 Алавес - Севилья

Максим Шацких: Баъзан шундай, гол кирмайдиган ўйинлар бўлади

Баҳо:
+ | -

Суперлигада 18-тур баҳслари старт олди. "Пахтакор" бу тур ўз майдонида "Нефтчи"ни қабул қилди ва 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.

Деярли 80 дақиқа рақиб ярим майдонида ўйнадик, аммо ҳужумларни якунлашни уддалай олмаяпмиз. Рақиб жарима майдончаси ичида агрессив ҳаракат қила олмаяпмиз. Ҳозирча шундай. Баъзан шундай, гол кирмайдиган ўйинлар бўлади.

Рақибнинг ўйини ҳақида фикрингиз?

Бизни ўрганишгани сезилди. Айниқса, биринчи бўлимда. Биз ҳам уларни ўрганган эдик. Асосан қанотларга урғу берилди. Уларнинг дарвозаси олдида вазият бўлиши билан орқага чекинишди ва чуқур ҳимояланишди. Вазифамиз тезкорлик билан тўпни қанотлар орқали етказиш эди, аммо рақиб ўз дарвозабонига жуда яқин мудофаа чизиғига қайтиб ўйнади. Бундай чуқур ҳимояга қарши қанотдан ёриб киришдан бошқа нарсани ҳали ҳеч ким ўйлаб топгани йўқ. Узоқ масофадан зарбалар билан биргаликда. Улар биринчи навбатда ҳимояда яхши ўйнашни вазифа қилиб қўйишди.

Асосий футболчиларнинг айримлари майдонда кўринмади?!

Черанга дам бердик. У ёш эмас. Сардор ҳам ўзини бироз нохуш сезган эди. Азмиддиновда ҳам кичик жароҳат бор. Уни ҳам майдонга тушириб таваккал қилмадик.

Нега Достон Ҳамдамовни захирадан тушириб, яна захирага олдингиз?

Биз уни ёмон ўйнагани учун захирага олмадик. Агар нимадир ўхшамаётганини кўрсак, нимадир ўзгартириш керак бўлади. Бу амалга ошиш ёки ошмаслигини олдиндан айтиб бўлмайди. У жуда ҳам яхши ўйнади. Ҳеч қандай эътироз йўқ. Биз гол уришимиз керак эди. Олдинда ОЧЛ ўйини кутиб турибди.

"Пахтакор" "Ал Васл" билан баҳсга қай даражада тайёр?

Бу 17 сентябрда маълум бўлади. Бу футбол. Рақиб жиддий. БАА чемпиони билан ўйнаймиз. Клуб таркибида атиги 2 та маҳаллий футболчи бор холос. Қолгани легионерлар. Жуда яхши жамоа. Бизга осон бўлмаслигини билиб турибмиз. Улар бугун "Ал Айн" билан ўйнаши керак эди, бироқ учрашувни бошқа кунга кўчиришди. Бу баҳс бўлганида яхши бўлар эди.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 06:05, 14.09.2024.
Ўқилди: 637 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.