"Челси" бош мураббийи Энцо Мареска ярим ҳимоячи Энцо Фернандеснинг жамоа учун аҳамияти ҳақида гапирди. Италиялик мураббий аргентиналик ярим ҳимоячининг ўзига хос фазилатлари борлигини, шунинг учун у асосий роль ўйнашини тан олди.
“Ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ҳужум қила оладиган ва таянч ярим ҳимоячи сифатида ҳимоялана оладиган футболчини топиш жуда қийин. Масалан, Деклан Райс “Арсенал”да шундай қилади, Илкай Гюндоган эса “Манчестер Сити”да шундай қилган.
Мувозанатни излашда биз шунга ўхшаш ечимларни таклиф қиладиган ўйинчиларни топишга ҳаракат қилмоқдамиз. Айни дамда Энсц ["Челси"даги] бизда тўп бўлганида ҳужумкор ҳаракат қиладиган ягона одам, ҳимояда эса Мойсес Кайседо чуқурроқ ҳаракат қилади", - дейди Мареска.