«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Хаг ярим ҳимоячи Мануэль Угарте қачон жамоада дебют қилиши мумкинлигини айтди.
Эслатиб ўтамиз, уругвайлик футболчи «қизил иблислар» сафига ёзда «ПСЖ»дан келиб қўшилган эди.
«Угарте қачон дебют қилади? Буни айтиш қийин. Ҳаммаси ўйин ва унинг қандай ўтишига боғлиқ бўлади. Мануэль атиги иккита машғулот ўтказишга муваффақ бўлди, улар ҳатто тугалланмаган. У ҳақиқатан ҳам шериклари билан учрашмаган, унга мослашиш учун вақт керак», деди тен Хаг матбуот анжуманида.