Кириш Регистрация
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао
18/10 15:30 Удинезе 0-3 Лечче
18/10 17:00 Осасуна 2-0 Расинг
18/10 18:00 Борнмут 2-0 Сандерленд
18/10 18:00 Брайтон 5-0 Кристал Пэлас
18/10 18:00 Лидс 1-1 Ман. Юнайтед
18/10 18:00 Фиорентина 1-3 Комо
18/10 19:15 Сельта 2-1 Алавес
18/10 20:30 Ноттингем Форест 0-1 Арсенал
18/10 21:00 Милан 3-2 Аталанта
18/10 21:30 Малага 2-5 Реал Сосьедад
18/10 23:45 Ювентус 0-3 Лацио
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца - Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити

Асила Мирзаёрова: “Мусобақа куни менда катта масъулият бор эди”

Баҳо:
+ | -

Президент Шавкат Мирзиёев 13 сентябрь куни Кўксарой қароргоҳида Париждаги Паралимпия ўйинларида иштирок этган спортчилар, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари билан учрашув ўтказди. Унда сўзга чиққан Асила Мирзаёрова ўз мақсадлар ҳақида гапирди.

“Токио Олимпиадасида кумуш медални қўлга киритганимда Ўзбекистон байроғи пастда турган эди. Ўшанда ўзимга ваъда бергандим, бундан кейин ҳеч қачон ватаним байроғи пастда турмайди деб. Яратилган имкониятлар сабаб икки карра Жаҳон чемпиони бўлиб, ўзимга берган ваъдамнинг устидан чиқиб Олимпиадада ҳам олтин медални қўлга киритдим. Мусобақа куни менда катта масъулият бор эди. Диёра Келдиёровадек олтин медални қўлга киритсам, бошқа жамоадошларим ҳам илҳомланиб медалларни қўлга киритишига ишонгандим. Францияда сал кам 30 йиллик рекордни янгилаб, мусобақада Ўзбекистон учун биринчи олтин медални олиб келганимдан жуда ҳам хурсандман. Мен ҳозирданоқ ўзимга катта мақсадларни қўйдим. 2028 йилда Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларида ўзим қўйган рекордни янгилаб, икки карра Паралимпия чемпиони бўлишга ваъда бераман”, деди Паралимпия чемпиони Асила.

Маълумот учун, Асила Мирзаёрова Т11 классида узунликка сакраш баҳсида иштирок этиб 5,24 метр натижа билан Паралимпия ўйинлари рекордини ўрнатди ва олтин медални қўлга киритди.

Аввалроқ Қашқадарё ҳокими Асила Мирзаёровага Қарши шаҳридаги кўп қаватли хонадонлардан 2 хонали уй совға қилингани хабар берилганди.

Бундан ташқари, президент қарорига биноан спортчига 200 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти, Tahoe русумли автомобиль ва Тошкент шаҳридан коттеж совға қилинди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:56, 14.09.2024.
Ўқилди: 3927 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

АПЛда супергол! «Брайтон» футболчиси 51 метрдан дарвозани ишғол этди (+Видео) [4893]

"Брайтон" футболчиси АПЛда сўнгги 9 йилдаги энг узоқ масофадан гол урди [2692]

«Челси» «Барселона»нинг икки юлдузини бирданига сотиб олмоқчи [2348]

Forbes дунёнинг энг кўп маош олувчи 10 нафар футболчисини эълон қилди [2322]

Расман. Эрик Гарсия 3-4 хафтага сафдан чиқди, Кунде ва Жерар Мартин эса... [2116]

Ла лига. «Реал» «Севилья»ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Мбаппе дубль қайд этди (видеошарҳ) [1953]

«ПСЖ» «Барселона»га қарши ўйин олдидан Нуну Мендеш ҳақида хушхабар олди [1876]

Ван Дейк «Барселона»га ўтиши мумкин — каталонияликларнинг режаси маълум [1742]

«Брайтон» Англия чемпионатида ҳужумкор ўйини билан ҳайратга солмоқда [1628]

Туркия суперлигаси. «Истанбул Башакшеҳир» «Газиантеп»ни мағлуб этди: Элдор Шомуродовдан гол ва ассист [1620]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик