"Реал Мадрид" ҳеч қачон жорий мавсумдагидек кўп пенальти темпаган.
Карло Анчелотти шогирдлари бугун Винисиус Жуниор ва Килиан Мбаппенинг пенальтидан йўллаган зарбалари эвазига "Сосьедад"ни мағлуб этишди - 2:0.
Бунгача бразилиялик футболчи “Лас-Пальмас”га, франциялик эса “Бетис”га қарши ўйинда 11 метрлик нуқтадан гол урган эди.
Мадриднинг “Реал” клуби тарихда илк бор Испания чемпионатининг дастлабки беш турида тўртта пенальти тепди.