Паулу Фонсека "Милан" бошқарувидаги илк ғалабасини қўлга киритди.
“Россонерилар” А Сериянинг 4-турида “Венеция”ни мағлуб этишди – 4:0.
Миланликлар илк бор португалиялик мураббий бошчилигидаги расмий ўйинда ғалаба қозонишди. Бунгача улар икки бор дуранг ўйнаб, битта мағлубият аламини тотиб кўришган.
17 сентябрь куни "Милан" Чемпионлар лигаси доирасида "Ливерпул" билан учрашади.