«Реал» ҳимоячиси ва айни вақтдаги сардори Серхи Рамос чемпионлар лигасининг ярим финал баҳси ҳақида фикр билдирар экан, биринчи ўйиндаги мағлубият жамоага панд берганини таъкидлади.
«Мусобақадан бундай ҳолатда чиқиб кетиш жуда аламли. Дортмунддаги ўйиннинг ҳеч бўлмаса ярмини бугунгидай ўтказганимизда, барчаси бошқача бўларди.
Мухлисларга қўллаб-қувватлашлари учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Уларнинг хизматларини юқори баҳолаймиз. Биринчи таймда гол уришга жуда яқин келдик, лекин рақиб бунга йўл қўймади»,- дейди футболчи.