Кириш Регистрация

Александр Крестинин: «Қийин рақиб билан ўйнадик»

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган «Андижон» – «Локомотив» (1:2) ўртасидаги учрашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Александр Крестинин саволларга жавоб берди.

- Биринчи навбатда «Локомотив» мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Бизни уйда ҳам, сафарда ҳам тинмай қўллаб туришибди. Шу билан бирга йигитларимизни ҳам алоҳида табриклайман. Жуда керакли уч очкони қўлга киритдик. Қийин рақиб билан ўйнадик ва унда ғалаба қозонганимиздан хурсандман. «Андижон» жамоасини мухлислари ўз уйида фантастик даражада қўллаб-қувватлайдилар. Ўзбекистон Кубоги финалига чиққан жамоага қарши тўп суриш бизга анча қийинчилик туғдирди.

- «Локомотив» охирги иккита турда керакли натижаларни қўлга киритяпти. Буни асосий сабаби нимада?

- Тўғри, ғалаба футболчиларга руҳий томондан таъсир кўрсатади. Уларни майдонда фаол ва бир-бирини тушуниб ўйнашаётгани ғалабамизга замин бўляпти. Психологик тайёр бўлгач, ғалаба қозонадиган вақтлар ҳам келганди.

- Биринчи таймга нисбатан иккинчи таймда «Андижон» яхшироқ ўйнагандек туюлди.

- Биринчи голни урганимиздан кейин баъзи вазиятларда хатога йўл қўйдик, тан оламан ва бу режамизда йўқ эди. Ўйинда нимадир нотўғри кечган ҳолатда кутилмаганда тўп ўтказиб юбордик. Охирида яхши ҳаракатимиз ҳисобига ғалабани қўлга киритдик.

-  «Локомотив» қайси жиҳатлари бўйича рақибидан устун келди? Гўёки, бугун айёр тактика танлангандек...

- Қандай айёр тактика бўлиши мумкин? Рақибдан кўра битта кўп гол урдик. Шу сабаб туфайли ғалабага эришдик. Менимча, бу вазиятни алоҳида таҳлил қилиб чиқиш шарт эмас.

Манба: andijanfc.uz
Киритилди: 00:33, 16.09.2024.
Ўқилди: 1002 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8967]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6481]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5373]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3753]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3546]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2609]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2381]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2362]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2318]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2275]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик