Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Александр Хомяков: «Бизга нимадир етишмаяпти»

Баҳо:
+ | -

«Андижон» – «Локомотив» (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббий Александр Хомяков иштирок этди.

- Ҳамма кўрди. Бугунги учрашувда ҳар томонлама ишларимиз юришмади. Биринчи таймда ёмон ва асабий ўйнадик. Иккинчи бўлим бошида гол ўтказиб юборганимизни кўрдинглар. Жавоб голини урдик. Лекин, афсуски, охирги дақиқада яна гол ўтказиб мағлубиятга учрадик. Рақибни табриклайман.

- «Андижон» бешинчи ўйиндирки мағлубиятга учраяпти. Бу «Андижон»дек жамоа учун кўп эмасми?

- Бирор нима дейишим қийин. 5 та мағлубият. Фикр айтишим оғир. Албатта, бу кўп. Сиз мағлубият омилини айтиб бера оласизми?

-  Йўқ.

- Қандай қилиб яна кучли машғулот ўтказиш мумкин? Айта оласизми? «Локомотив» биздан яхши ўйнади, деб ўйлайсизми?

- Ғалаба қозонган жамоа одатда таҳлил қилинмайди.

- Тўғри айтдингиз, ютган жамоа ҳеч қачон муҳокама қилинмайди. Ёмон ўйнаяпмиз, натижалар ўхшамаяпти. Буни тан оламан. Биз яхши натижаларни хоҳлаяпмиз, ҳаракат қиляпмиз. Бизга маҳорат етишмаяпти. Қайсидир жойларда аниқлик етишмаяпти.

- Унда қачон натижа бўлади?

- Яхши савол бердингиз. Билмайман, қачон натижа бўлишини. Аммо ҳаракат қиляпмиз. Ҳар бир ўйинга худди охиргисидек жанговар руҳда чиқяпмиз. Бироқ бизга нимадир етишмаяпти.

- Жамоа ичида қандайдир муаммолар йўқми?

- Жамоа ичида ҳаммаси жойида. Ҳеч қанақа муаммолар йўқ. Доим ҳаракатдамиз, машғулотларимиз ҳам яхши ўтяпти. Режалаштирганларимиз ўхшаяпти, бироқ майдонда бошқа футбол.

- Кеча «Навбаҳор» бош мураббийи Сергей Лушан «Насаф»га қарши ўйиндан кейин фақат 5 октябрь куни бўладиган Кубок финалини ўйлаётганини айтди. Балки «Андижон»да ҳам шундай ўй-хаёл бўлаётгандир...

- Биласизми, қандай қилиб бундай ажойиб мухлислар бор жойда ўйинни ўйламасдан финални ўйлаш мумкин? Бизга ҳар бир учрашув муҳим. Ҳар бир беллашувда яхши натижа кўрсатиш учун майдонга чиқяпмиз. Бундай мағлубиятлар ўйинчиларнинг руҳиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ҳар бир ўйинимизда худди Кубок финалидек чиқяпмиз. Аммо ҳозирча ўйлаганларимиз амалга ошмаяпти.

Манба: andijanfc.uz
Киритилди: 00:35, 16.09.2024.
Ўқилди: 804 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3580]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2723]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1944]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1819]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1758]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1490]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1484]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1393]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1368]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1256]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.