Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Дани Ольмо яқин 4-5 ҳафта ичида жамоасига ёрдам бера олмайди. Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, испанияликнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди.
Ольмо кеча Испания чемпионати доирасидаги "Жирона"га қарши ўйинда жароҳат олиб, Дани ҳам гол уриб, "Барселона"нинг йирик 4:1 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшганди. Олмо Испания чемпионатининг 3 та ўйинида 3 та гол урган.