ПСВ бош мураббийи Петер Бос бўлажак Чемпионлар лигаси ўйинидаги рақиб "Ювентус" ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Жамоалар Чемпионлар лигаси асосий босқичи 1-тури доирасида Туринда тўқнаш келишади. Старт ҳуштаги Тошкент вақти билан 21:45 да янграйди.
"Ҳозир "Ювентус"ни томоша қилиш жуда ёқимли, жамоанинг ўйинлари ҳар доим ажойиб. Агар “Ювентус” бизга қарши ҳужумкор футбол ўйнашга қарор қилса, бу ажойиб ўйин бўлади”, деди нидерландиялик мутахассис матбуот анжуманида.