"Милан"нинг собиқ бош мураббийи Стефано Пиоли тез орада Криштиану Роналду ўйнаётган "Ан-Наср"ни бошқариши мумкин. Журналист Фабрицио Романо хабарига кўра, томонлар шартнома шартлари бўйича фаол музокаралар олиб бормоқда.
Қайд этилишича, Пиоли аввалроқ “Реал”нинг яна бир собиқ юлдузи Карим Бензема тўп сурадиган “Ал-Иттиҳод”ни бошқариши мумкин эди. Бироқ Стефано ва "Ал-Иттиҳод" ўртасидаги келишув барбод бўлди.
"Ан-Наср" яқинда Луис Кастрони истеъфога чиқарди ва Пиоли ҳозирда жамоанинг асосий номзоди ҳисобланади. Эслатиб ўтамиз, Стефано ўтган ёзда “Милан”ни тарк этган, у билан аввалроқ Италия чемпионатида ғолиб чиққан эди.