Мадрид клуби келаси ёзда Трент Александр-Арнольд, Родри, Салиба ёки Кристиан Ромеро билан шартнома имзоламоқчи, дея хабар беради The Independent.
Родри "Лос Бланкос"нинг асосий трансфер мақсади ҳисобланади. "Реал Мадрид" "Манчестер Сити"нинг 115 та молиявий қоидабузарликлари бўйича ишнинг боришини кузатмоқда, бу келишувнинг амалга оширилишига таъсир қилиши мумкин. Тахминларга кўра, ярим ҳимоячининг ўзи Испанияга қайтишга қизиқиш билдириши мумкин.
Трент ҳали "Ливерпуль" билан шартномасини узайтирмади ва бу мавсум охирида эркин агентга айланиши мумкин. "Ливерпуль" ҳимоячиси "Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем билан дўст ва улар тез-тез Мадридни муҳокама қилишади.
"Реал" Салибани ўз ҳимоясининг келажаги сифатида кўрмоқда. Шу билан бирга, мадридликлар "Арсенал" ҳимоячисини қўлга киритиш жуда қийин бўлиши мумкинлигини тушуниб турибди. Муқобил вариант сифатида клуб “Тоттенхэм”дан Кристиан Ромерони трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.