Миланнинг "Интер" клуби бош мураббийи Симоне Индзаги "Манчестер Сити"га қарши ўйин учун таркиб танлаши билан ажаблантирмоқчи.
"Нерадзуррилар" сардори Лаутаро Мартинес учрашувни захира ўриндиғида бошлаши кутилмоқда. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport ёзмоқда. Аргентиналик форвард жароҳат олгани йўқ, бироқ Индзаги фикрича, футболчи яхши формада эмас ва дам олиши керак.
Манбага кўра, ҳужумда Маркус Тюрам ва Меҳди Тареми ҳаракат қилади.